Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 27 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Хотин-қизлар манфаатлари – доимий эътиборимизда бўлиши лозим: Ўзбекистон туманида халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши доимий комиссиясининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди

×

 2021-12-24 16:55:33    74

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон тумани ҳокимлиги мажлислар залида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг “Ёшлар сиёсати, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича” доимий комиссиясининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. 

Йиғилиш кун тартибидан хотин-қизларни тадбиркорлик фаолиятига йўналтириш, уларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ўқитиш ва микрокредитлар ажратиш бўйича 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳамда аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, гендер тенглиги кафолатлари юзасидан амалдаги қонунларнинг жойлардаги ижроси каби масалалар ўрин олди.

Йиғилишга халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгаши ҳамда Қўқон ҳудуди туманлари Кенгашларининг “Ёшлар сиёсати, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича” доимий комиссиялари раислари ҳамда шу ҳудуд ҳокимларининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчилари таклиф этилди. 

Вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Тўлқиной Тожиева иштирок этган тадбирда кун тартибидаги масалалар юзасидан вилоятда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.

Шунингдек, жорий йил давомида содир бўлган оилавий ажримлар ҳолатлари ҳудудлар кесимида таҳлил қилиниб, бу каби ҳолатларни келиб чиқишига сабаб бўлаётган омиллар ва камчиликлар муҳокама қилинди. 

Тадбирда аёллар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, бу борада масъуллар ва кенг жамоатчиликнинг тутган ўрни ҳақида ҳам ҳам алоҳида тўхталинди. 

Йиғилиш якунида бўйича доимий комиссиялар қўшма йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги