Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Навбатдаги "Сиёсий маърифат соати" бўлиб ўтди
2021-12-10 22:34:01 55
Бугун, 10 декабрь куни Давлат бошқаруви академияси томонидан вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун видеоконференция шаклида сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтди.
Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилган.
Онлайн тарзда ўтказилган мазкур сиёсий-маърифий ўқув соатида Ўзбекистон тумани ҳокимлиги аппарат ходимлари туман ҳокимлиги мажлислар залида иштирок этишди.
Сиёсий-маърифий соатда спикерлар ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги