Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Элчи маҳалласи ҳам ўзининг янги ва намунавий биносига эга бўлади

×

 2021-11-15 17:17:59    58

PDF yuklash
Chop etish


Навбатдаги манзилда туман раҳбари янгидан қад ростлаётган маҳалла биноси қурилиши билан танишди. Мазкур бинонинг қурилиш ишлари ҳам ҳудуд аҳолисининг бирдамлиги ва ташаббуси асосида ҳомийлик йўли билан бошланган. 

Ҳудуд аҳли, фаолларнинг мурожаат ва илтимосларига кўра эндиликда ушбу лойиҳани тўлиқ ҳамда сифатли якунига етказиш учун туман маҳаллий бюджетидан кўмак кўрсатиш масаласи муҳокама қилинди. 

Лойиҳа смета харажатлари ҳисоб-китоб қилиниб, бошланган ишни тўлиқ охирига етказиш юзасидан тегишли тартибда таклифлар киритиладиган бўлди. 

Маҳалла раиси ҳамда фаолларга янги бинода ходимлар ҳамда фуқаролар учун барча қулай шарт-шароитларни яратиш, унга туташ ҳудудда яшил майдонни барпо этишга эътибор қаратиш юзасидан зарурий таклифлар берилди.

Қурилаётган янги бинога туташ жойлашган, маҳалла балансида бўлган собиқ қишлоқ маданият клубининг қаровсиз ва эски биноси ҳам туман раҳбарининг диққат марказидан четда қолмади. 

Бўш турган ушбу бинодан мақсадли фойдаланиш, уни давлат-хусусий шериклик ёки бошқа амалдаги тартиблар асосида ишга тушириш таклифларини кўриб чиқиш ва ижрога қаратиш юзасидан ҳам маҳалла раисига кўрсатмалар берилди.

Ва албатта, ушбу лойиҳани ҳам ишлаб чиқишда маҳалла аҳлига, ёшу-қарисига бирдек манфаатли бўлишига эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги