Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Эски Яйпан” маҳалласида электр таъминотини яхшилаш мақсадида замонавий СИП кабеллари тортилмоқда

×

 2021-11-04 23:23:20    77

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани “Эски Яйпан” маҳалласида истиқомат қилувчи аҳолининг сифатли электр энергиясига бўлган талабининг қондириш мақсадида айни кунларда бир қатор амалий тадбирлар бажарилмоқда.

Ушбу тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида”ги ПҚ-2661 сонли қарори ижроси юзасидан амалга оширилмоқда.

Дастур ижроси юзасидан бажарилаётган ишлар билан танишиш мақсадида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ҳамда ҳудуд сектори раҳбари, туман прокурори Мирзобедил Назаров бугун ушбу маҳаллага ташриф буюрди.   

Туман энергетикларининг таъкидлашича, дастур доирасида маҳаллага шу кунгача 89 та янги таянч устунлари ўрнатилган. 

Эндиликда мазкур таянчларга СИП русумдаги изоляцион кабел тортиш ишлари бошланган. Айнан шу русумда 1 км. дан ортиқ кабел тортиш ишлари кўзда тутилган. 

Шунингдек, маҳалладаги мавжуд 393-сонли трансформатор юкини енгиллатиш мақсадида С.Айний кўчасига 100 кВА қувватга эга бўлган қўшимча трансформатор ўрнатилган. 

Туман ҳокими бажарилаётган ишларни кўздан кечириш асносида маҳалла аҳли билан суҳбатлашиб, уларнинг бошқа муаммо ва таклифлари билан қизиқди. 

Фуқаролар томонидан билдирилган табиий газ ва ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ муаммолар муҳокама қилинди. 

Туман раҳбари бу борада тегишли мутасаддиларга мавжуд вазиятни тўлиқ ўрганиб чиқиб, аниқ ва зарурий таклифлар киритиш топшириғини берди.

Шунингдек, туман электр таъминоти корхонаси масъулларига белгиланган вазифаларни сифатли ва муддатидан кечиктирмасдан якунига етказиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати