Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ватанпарвар” ташкилоти 30 ёшга тўлмоқда

×

 2021-11-04 22:07:49    57

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти 1991 йил 23 ноябрда бўлиб ўтган Армия, авиация ва флотга кўмаклашувчи кўнгилли жамият – ДОСААФнинг VIII Қурултойи қарори билан Ўзбекистон Республикаси ДОСААФининг вориси сифатида ташкил этилган.

Шу муносабат билан 30 йиллик юбилейга бағишлаб, ташкилотнинг Ўзбекистон туман ўқув спорт техника клуби томонидан туманда турли тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири куни-кеча 21-умумтаълим мактабида «Ватанпарвар – менинг танловим» шиори остида ўтказилди. 

Унда ташкилотнинг туман ЎСТК масъул раҳбарлари, мактаб ўқувчи-ёшлари ва уларнинг устозлари иштирок этишди. 

“Ватанпарвар” ташкилоти туман ЎСТК масъуллари тадбир иштирокчиларига ташкилотнинг 30 йиллик тарихи ва бугунги кундаги фаолияти, имтиёз ва имкониятлари тўғрисида тушунча ва маълумотлар беришди. 

Ёшларга пневматик милтиқдан ўқ отиш, дуатлон каби спорт турлари бўйича кўргазмалар ҳамда техника воситалари намойиш қилинди. 

Тадбир давомида иштирокчилар ўқув-спорт техника клуби томонидан ташкил этилган “Ҳаво қуролидан ўқ отиш”, “Турникда тортилиш” каби мусобақаларда фаол қатнашишди.

Мусобақа ғолиблари ташкилотчилар томонидан муносиб эътироф этилди. 

Тадбир сўнггида ўқувчи ёшлар ЎСТКга таклиф қилиниб, келгусида ана шундай мусобақаларни яна мунтазам ўтказдириб туриш, бу билан эса ёшларнинг вақтини унумли ўтказиш ва улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга келишиб олинди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати