Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Дўстлик” маҳалласида маънавият ва маърифат маркази, мўжазгина кутубхона очилди

×

 2021-11-01 21:07:52    62

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида мўжазгина зиё маскани ташкил этилди.

Маҳалла ташаббускорларининг фаоллигида ҳомийлик ҳамда ҳашар йўли билан бир неча йиллардан буён бўш турган бино мукаммал таъмирланиб, ана шундай маънавият ва маърифат масканига айлантирилди.

Таъкидланишича, ушбу масканда “Маҳалла кутубхонаси” билан биргаликда, мажлислар зали, ўқув маркази, “Аёллар маслаҳат кенгаши” хонаси ҳамда оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш маркази ҳам ўрин олган.

Маҳалла аҳли ва ёшлари учун хизмат қиладиган ушбу маърифат масканининг очилиш маросимида туман прокурори Мирзобедил Назаров, ҳудуд аҳолиси ва ёшлар вакиллари иштирок этди.

Меҳмонлар янги кўриниш олган ушбу марказда яратилган шароитлар билан танишиб, маҳалла ёшлари ва аҳолиси учун яратилиб берилган бундай имконият учун ташаббускорларга ўз миннатдорчиликларини изҳор этдилар. Кутубхона фондини янада бойитиш юзасидан муносиб таклифлар билдириб, янги ва эзгу режалар тузилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати