Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 25 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани далаларида келгуси йил ҳосили учун ғалла униб чиқди

×

 2021-10-21 12:01:12    63

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида барвақт ҳаракат қилган ғаллакорларнинг далаларида 2022 йил ҳосили учун бошоқли дон тўлиқ униб чиқиб, кўчат ҳосил қилмоқда. 

Туманнинг кўплаб ҳудудларида миришкор дехқонлар томонидан умид билан ерга қадалган илк ғалла ниҳоллари кўриниш бериб, ниҳоллар майсалаш ва туплаш фазасида ривожланмоқда.

Очиқ ва ғўза қатор ораларига бошоқли донни навлар бўйича жойлаштириш, дон экиш агрегатларини соз ишлашини таъминлаш, уруғлик дон тайёрлаш, умуман олган ғалла экиш мавсумини уюшқоқлик билан тизимли ташкил этиш, ишлари қизғин давом этмоқда.

Туманда жами 5960 гектардан ошиқ, шундан 1250 гектар очиқ ва 4710 гектар ғўза қатор оралари майдонларга, жами 1300 та ортиқ контурга ғалла экини жойлаштириш режалаштирилган.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати