Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 27 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманилик бир гуруҳ спорт фидоийларига “Ўзбекистон спорт фахрийси” кўкрак нишонлари топширилди

×

 2021-09-28 18:52:42    56

PDF yuklash
Chop etish


Куни-кеча, "Халқаро туризм куни" арафасида Фарғона вилоят Туризм ва спорт бошқармасида вилоятимиз спорт фахрийлари яна бир бор бирлашдилар.

Тадбирда бошқарма бошлиғи Хуршиджон Аҳмедов, спорт жамоатчилиги вакиллари ва бир гуруҳ фахрийлар иштирок этди.

  Учрашув давомида ўзбек спорти ривожида фарғоналик фахрийларнинг ҳам улкан ҳиссаси, спорт фидоийларининг ёшлар тарбияси ва улкан ютуқларидаги муҳим ўрни ҳақида сўз борди. 

Тадбир якунида бир гуруҳ спорт фидоийларга «Ўзбекистон спорт фахрийси» кўкрак нишони топширилди.

Ўзбекистон туманилик Хасанбой Ортиқов, Мамадали Загидов, Собирахон Юсупова, Абдувохид Юнусов, Рустам Шокиров, Шукуржон Шагаев, Мухамадали Мирзақулов, Абдусалим Меҳмонов ва Обиджон Мирзаевлар каби жонкуяр фахрий устоз-мураббийлар ҳам ана шу эътирофга сазовор бўлдилар. 

Ҳар қанча эҳтиромга лойиқ фахрий спортчиларимизни ушбу эътироф билан самимий қутлаймиз. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати