Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманининг “Бозор Яйпан” МФЙ ҳудудида эксперимент тариқасида “Электрон кузатув масканлари” ташкил этилади

×

 2021-09-22 19:32:38    64

PDF yuklash
Chop etish


“Маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (588-сон, 20.09.2021 й.) қабул қилинди 

Қарорга кўра, 2021 йил 1 октябрдан 2022 йил 1 октябргача маҳаллаларда барпо этилган айрим “Жамоатчилик назорати масканлари” (масканлар) негизида “Электрон кузатув масканлари” фаолиятини ташкил этиш бўйича эксперимент ўтказилади. 

Эксперимент доирасида:

- тадбиркорларга бериладиган масканлар ва уларнинг бинолари атрофида 6 квадрат метргача “Электрон кузатув масканлари” жойлаштирилади, қолгани тадбиркорлик учун 5 йил муддатга ижаранинг “ноль” ставкаси асосида берилади;

- масканлар ижара шартномаси асосида бериладиган тадбиркорлар “E-auksion” платформасида электрон танлов ўтказиш орқали аниқланади;

- ижара муддати тугагандан сўнг масканларнинг бинолари маҳаллага мулк ҳуқуқи асосида қолдирилади.

Шунга кўра, Республикамиз бўйлаб ҳудудларда тегишли 38 та маҳалладаги, шу жумладан Ўзбекистон туманининг  “Бозор Яйпан” МФЙ  ҳудудидаги масканлар “Электрон кузатув масканлари” фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорларга ижара ҳуқуқи асосида берилади.