Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туман ҳокимининг навбатдаги қабули “Қўрғонча” МФЙда ўтказилди

×

 2021-09-08 23:30:11    65

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Шерзоджон Юлдашев бугун, 8 сентябр куни “Қўрғонча” маҳалла фуқаролар йиғинида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказди.  

Унда аҳоли томонидан коммунал ва ижтимоий соҳалар, тадбиркорликни ривожлантириш, бандликни таъминлаш, банк кредити, моддий ёрдам ва кадастр сингари қатор масалаларда мурожаатлар келиб тушди.

Қабулда йигирмадан ортиқ мурожаат кўриб чиқилди.

Аҳамиятлиси ҳар бир мурожаат туман ҳокими бошчилигида тегишлилиги бўйича туман мутасаддилари иштирокида ечилиб, вақт ва маблағ талаб этадиган ёки вилоят, Республика миқёсида ҳал этиладиган муаммолар бўйича тушунтиришлар берилди ва ижрога қаратилди. 

Фуқароларнинг мурожаатлари, муаммоли масалалари ва таклиф-мулоҳазаларини тинглаган туман раҳбари барча масъул мутасаддиларга муаммоларни бартараф этиш бўйича топшириқларни сўзсиз, ўз муддатида бажаришни ва ҳисоботини бериш талабини қўйди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати