Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 39 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ҳар бир мурожаат эътиборда

×

 2021-07-31 19:35:44    63

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари ҳар куни сектор ҳудудидаги ҳар бир маҳалланинг ўзида сайёр қабуллар ташкил этиб, аҳолининг муаммоларини ўрганмоқда ва уларни имкон қадар бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. 

Туман раҳбарининг навбатдаги, кечаги қабули "Даҳанақақир" маҳалласида бўлиб ўтди. 

Ушбу сайёр қабулда ҳам 17 нафар фуқаронинг турли масалалардаги мурожаатлари тингланиб, улардан 4 таси жойида ижобий ҳал этилди. 

Ечими учун вақт ва маблағ зарур бўлган муаммолар эса тегишли масъулларга бириктирилиб, аниқ вазифа ва муддат белгиланди ва ижроси назоратга олинди.

Сайёр қабул якунида унда кўтарилган баъзи масалалар юзасидан туман ҳокими жойларга чиқиб ўрганишлар ўтказди. Ўрганиш жараёнларида барча масалаларни ҳал этиш чоралари кўрилди. 

Шунингдек, ушбу ҳудудда яшовчи, шу кунгача Президент номига мурожаатлар йўллаган фуқароларнинг масалаларини кўриб чиқиб, ҳал этиш юзасидан ишчи гуруҳ ҳам ўз фаолиятини давом эттирадиган бўлди. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати