Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 43 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Болаларга беринг дунёни!

×

 2021-06-01 20:45:16    68

PDF yuklash
Chop etish


Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади. Албатта, бола бу дунё, бу ҳаёт мазмунининг ажралмас қисмидир. Болалар ўз табассумлари орқали инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишни уйғотадилар. Кўзларида эзгулик ва мехр қалқиб турган болажон мусаффо осмонда эркин парвоз этаётган қалдирғоч мисоли.

Юртимизнинг барча гўшаларида бўлгани каби бугун, 1 июнь "Халқаро болалар куни" муносабати билан Ўзбекистон туманида ҳам жажжи қалб эгалари учун олам-олам қувонч улашилди. 

Байрамнинг асосий тадбирлари Яйпан шаҳридаги Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида бўлиб ўтди. 

Тадбирга тумандаги эҳтиёжманд оилалар, “Аёллар ва ёшлар дафтарлари”га киритилганлар фарзандлари ҳам кенг қамраб олинди. 

Уларнинг бугунги қувончига сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳам шерик бўлишди. 

Тантаналар доирасида болаларни хушнуд этувчи кенг қамровли тадбирлар ташкил этилди. Хусусан, “Энг яхши шеър эгаси”, “Онам пиширган ош” акцияси, расмлар танлови, китоблар ярмаркаси, турли интерфаол ўйинлар, “Бахтли болалик” лойиҳаси доирасида “Бепул музқаймоқ” акцияси, “Бепул аттракционлар” акцияси каби лойиҳалар болажонларнинг шодлигу-қувончларига сабабчи бўлди. 

Бугунги шодиёналарда “Камалак” юлдузлари” республика болалар ижодиёти фестивали туман босқичи ҳам ўтказилиб, фестивалнинг ғолиб ва совриндорлари муносиб тақдирланди. 

Туманимиз санъаткорлари, маданият бўлими, 23-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби жамоалари ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг тарбияланувчилари катта дастурда концерт намойиш этдилар. “Ғунча” қўғирчоқ халқ театри кичкинтойлар учун спектакль намойиш этди.

Тадбирлар давомида фаол иштирок этган болажонлар, эҳтиёжманд оилалар фарзандларига туман ҳокимлиги, “Соғлом авлод учун” хайрия фонди туман бўлими каби ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалари топширилди. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати