Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида янги кўп қаватли уй-жойлар қад кўтармоқда

×

 2021-05-17 22:48:16    106

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани Қулибек маҳалла фуқаролар йиғини, А.Навоий мавзесида 30 та хонадондан иборат, 5 қаватли уй-жойлар қад ростламоқда.

Ушбу кўп қаватли уй-жойлар қурилиши “Қўқон йўл таъмир” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилмоқда.

Қурилиш-бунёдкорлик ишларида 30 дан ортиқ юртдошларимизнинг бандлиги таъминланиб, улар янги хонадонларни ўз эгаларига сифатли ва кўркам қилиб топшириш йўлида бор маҳоратларини ишга солмоқдалар.

Мазкур янги уй-жойлар давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллигига муносиб туҳфа сифатида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Жорий йил давомида туманда шу каби 10 та кўп қаватли уй-жойларни қуриб битказилиб, ўз эгаларига топширилиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати