Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 66 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Онлайн: Ўзбекистон туманида "Маҳалла тизими ходимлари куни" нишонланмоқда

×

 2021-03-22 18:14:53    95

PDF yuklash
Chop etish


#online

Айни дамларда Яйпан шаҳридаги "Висол" мажмуасида "Маҳалла тизими ходимлари куни" муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтмоқда. 

Тадбирда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, сектор раҳбарлари, маҳалла тизими ходимлари иштирок этмоқда. 

Табрик учун сўз олган туман ҳокими даставвал, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.

Шунингдек, туман раҳбари тадбир иштирокчиларига ўзининг самимий қутловларини билдирди.

— Халқимиз азал-азалдан оилани, маҳаллани муқаддас билиб, ҳамиша уни асраб-авайлаб келган. Маҳалла ва оила қанча мустаҳкам бўлса, жамият шунчалик мустаҳкам бўлади ва албатта иқтисодиёт ривожланади. Бугунги кунда маҳалланинг асосий ислоҳотчилари — сиз азизлар ҳисобланасизлар. Туманимиздаги оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларга ечим топишда “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ўрганишлардаги муносиб ҳиссангизни эътироф этамиз, албатта. Бу борадаги белгиланган вазифаларни изчил давом эттириб, маҳаллаларимизни жадал ривожлантиришга, халқ розилигига эришишга янада катта эътибор қаратамиз. Барчангизга фаолиятингизда улкан зафарлар, сиҳат-саломатлик ва оилаларингизга файзу барака, бахту саодат тилайман. Яна бир бор қўшалоқ айёмингиз муборак бўлсин! - деди туман ҳокими.

Тадбирда соҳада самарали меҳнат қилаётган 250 дан ортиқ фидоий ходимлар, тизимда фаолият кўрсатиб, нафақага чиққан фахрийларга туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ва байрам совғалари топширилди.

Санъаткорлар томонидан ижро этилаётган куй-қўшиқлар йиғилганларга байрам қувончини улашмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати