Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

"Ёшлар дафтари"даги яна 41 нафар ёшлар ерли бўлдилар

×

 2021-03-03 18:42:33    66

PDF yuklash
Chop etish


Бугун ёшларнинг бандлик даражасини оширишга қаратилган муҳим ташаббуслар ҳаётга татбиқ этилмоқдаки, бу уларнинг ўзига бўлган ишончини ошириб, меҳнат қилишга, даромад топишга ундайди.

Ўзбекистон туманида қишлоқ жойларда янги иш ўринлари яратиш, ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида уларга ер ажратиб бериш ишлари давом этмоқда.

Бугун 1-сектор ҳудудидаги шундай ёшларнинг 21 нафарига “Омад оққуш” ва “Ёқутли Маржон эътибори” фермер хўжаликлари ер майдонларидан, 3-сектор ҳудудидаги “Аюбжон Шокиржон” фермер хўжалиги дала майдонидан эса 20 нафар ишсиз ёшларга деҳқончилик фаолияти билан шуғулланишлари учун 10 сотихдан ер майдони ажратиб берилди.

Шу муносабат билан ташкилланган тадбирларда туман ҳокимининг ўринбосари Исроилжон Турсунов иштирок этиб, ёшларга ҳар бир қарич ердан унумли ва самарали фойдаланиш, оилалари даромадини яхшилаши кераклиги тўғрисида таклиф ва тавсияларни бериб ўтди.

Соҳа мутахассислари томонидан ёшларга эртанги экинлар турлари, уларни экиш ва парваришлаш агротехникаси ҳақида батафсил тушунчалар берилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати