Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 30 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманидаги 36 та маҳаллаларда сайёр тартибда давлат хизматлари кўрсатилди

×

 2021-02-13 17:15:22    79

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги 36 та маҳалла фуқаролар йиғинлари бўйлаб "мобил" автобус хамда махсус жиҳозланган автомашиналарда аҳолига сайёр давлат хизматлари кўрсатилди. 

Сайёр тадбирлар давомида 212 нафар аҳолига зарур бўлган СТИР, наркология диспансери ҳисобида турмаслик, судланмаганлик ҳақидаги маълумотномалар, кадастр хужжатларини тайёрлаш, МТТ ларга фарзандни навбатга қўйиш каби 30 дан ортиқ масалалар бўйича сайёр хизматлар кўрсатилди. 

40 дан ортиқ фуқароларга илк тадбиркорлик фаолиятини бошлашда ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. 

Маҳаллабай, уйма-уй юриш мобайнида аҳолининг давлат хизматлари ва ФҲДЁ хизматлари юзасидан мавжуд муаммо ва таклифлари ўрганилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати