Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 27 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани сектор раҳбарлари Янги йил арафасида бемор болажонларни йўқладилар

×

 2020-12-31 14:49:22    66

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими Қ.Джураев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, туман прокурори Мирвохиджон Отабоев, туман ИИБ бошлиғи Бахтиёржон Нажмиддинов ва туман ДСИ бошлиғи Жахонгир Қўчқоровлар туман тиббиёт бирлашмасининг болалар бўлимида даволанаётган болажонлар холидан хабар олиб, уларни Янги йил байрами билан табрикладилар.

Кичкинтойлар, уларнинг ота-оналари ва шифокорлар билан суҳбатлашилиб, маскандаги барча болажонларни тез орада шифо топишларини тилашди.

Янги йил болажонларга қувонч улашадиган севимли байрам. Сектор раҳбарларининг бугун шифохонага ташриф буюргани бу ерда даволанаётган жажжи кичкинтойлар ва уларнинг ота-оналари учун ўзгача кайфият улашди. Туман раҳбарлари қўлидан совға-саломни олган бемор болалар юзида беғубор табассум пайдо бўлди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати