Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 36 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Шарафли касб эгаси, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби яна бир бор эътироф этилди

×

 2020-12-30 21:42:11    67

PDF yuklash
Chop etish


2020 йил 1 октябр – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами арафасида Ўзбекистон туманидаги 16-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Мавлонов Оқилжон Тахирович Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига кўра «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган эди.

Ўзбекистон тумани ҳокими Қахрамонжон Джураев моҳир педагог устозни туман ҳокимлигида қабул қилиб, юксак мукофот соҳибини мазкур эътироф билан яна бир бор самимий қутлади.

Туман фаоллари иштирокида, фидоий касб эгаси О.Мавлоновга юртимизда халқ таълими соҳасида   олиб борилаётган изчил ислоҳотларнинг кенг тарғиботчи ва тадбиқчиси дея таъриф бериб, устознинг келгусидаги ишларида янада улкан зафарлар тилади.

Туман ҳокими ана шундай жонкуяр ва фидойи устозлар сафи туманимизда янада кенгайишини, улар доимо халқимиз эъзозида бўлишини исташини билдирди.

Ўз ўрнида юксак мукофот соҳиби, жонкуяр педагог ҳам сўз олиб, давлатимиз раҳбари томонидан ўқитувчиларга бундай эьтибор ва ғамхўрлик кўрсатилаётганлигидан чин дилдан мамнунлигини билдириб, ёшларимизни ватанга муҳаббат, садоқат, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашда собитқадамлик билан давом этиши ҳақида ўзининг дил изҳорларини билдирди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати