Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани ҳокими Қайқуободда сайёр қабул ўтказди

×

 2020-12-16 16:32:20    76

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Қ.Джураев “Қайқуобод” маҳалласи фуқаролари учун сайёр қабул ўтказди.

Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида ўтказилган сайёр қабулда маҳалланинг 30 дан ортиқ фуқаролари иштирок этди.

Сайёр қабулда шунингдек, тумандаги ташкилот ва муассасалар мутасаддилари қатнашдилар.

Маҳалла аҳли вакиллари билан ўтказилган юзма-юз мулоқотда маҳаллада капитал таъмирланаётган мактабгача таълим ташкилоти, электр таянч устунларини алиштириш, ичимлик суви таъминоти, ички йўлларни таъмирлаш, кредит, бандликни таъминлаш ва бошқа масалаларга оид 11 та  мурожаат келиб тушди. Шундан 5 таси жойида ижобий ҳал этилди. 2 та мурожаатлар бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилиб, қолган 4 таси белгиланган муддатларда ўрганиб, чора кўриш учун тегишли ташкилот ва масъулларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати