Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ РАСМИЙ БИЛДИРИШИ

×

 2020-08-27 23:20:37    77

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон тумани Яйпан шаҳар буюм ва Деҳқон бозори, бозорлар атрофидаги кўча савдоси билан боғлиқ хабарлар тарқалди.

Унда гўёки, Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Яйпан шаҳридан айрим бозорчилар саноат бозорига ажратилган савдо мажмуасига кирмай тротуар ва йўлда олди-сотди қилаётгани,  бу ҳолатга солиқ идораси бефарқлиги ва барча савдогарларга бирдек шароит яратилиши кераклиги ҳамда деҳқон бозорида полиз маҳсулотлари сотиш учун жой йўқлиги  мазмунидаги иддао илгари сурилган.

        Шу юзасидан Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати қуйидагиларни билдиради.

      Ўзбекистон тумани Яйпан шаҳрида бугунги кунда “Барака” буюм савдо мажмуаси ҳамда Деҳқон бозорига туташ ҳудудда жойлашган ноозиқ-овқат буюмлар (кийим-кечак, хўжалик моллари каби) савдосига мўлжалланган савдо маскани барпо этилган бўлиб, барча тадбиркорлар учун тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтиб, ўз фаолиятларини олиб боришлари учун етарли шароитлар мавжуд.

Амалдаги тартиблар асосида давлат рўйхатидан ўтмасдан, солиқ тўлашдан қочиш мақсадида, кўча ва пиёдалар йўлакчиларида ўзбошимчалик билан савдо қилишга уринадиган ҳар қайси фуқароларга бириктирилган солиқ ходимлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари билан биргаликда профилактик суҳбат ва қонуний фаолият юритишлари учун тушунтириш ишлари олиб борилади.

        Шунингдек, туман марказидаги 2,15 гектар майдонни эгаллаган “Деҳқон бозори” ҳудудида қишлоқ хўжалиги ва полиз маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиш учун шароитлар етарли. Жорий йилда мазкур ҳудудда замонавий “Яйпан деҳқон бозори” савдо мажмуаси ҳам фойдаланишга топширилди. 2 қаватли мазкур янги мажмуада сотувчи ва харидорлар учун барча қулайлик яратилиб, аҳолига хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган.

         Хабарда келтирилган, бундай холатларга солиқ идорасининг бефарқлиги, барча савдогарларга бирдек шароит яратилмагани мазмунидаги ёхуд бошқа важлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

 Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати