Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 40 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманига кириш ва чиқишда санитар постлар фаолияти қайта тикланди

×

 2020-07-08 22:21:12    73

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳудудига тожсимон вируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш, аҳолининг санитария ва эпидемиологик осойишталигини таъминлаш мақсадида, бугун эрта тонгдан туман ҳудудига кириш ва чиқиш йўлларида 4 та санитар постлар ташкил этилди. 


Туман ИИБ, санитария эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи кўнгилли ёшлари туманга кириш ва чиқишда ҳайдовчи ва йўловчилар билан суҳбатлар олиб бориб, гигиена қоидаларига амал қилишлари юзасидан тарғибот ишларини олиб бормоқдалар.


“Дезинфекция туннели” ва дезинфекция гуруҳлари ташкил этилиб, зарур дезинфекциялаш тадбирлари амалга оширилмоқда.

Кўрилаётган мазкур зарурий ва тезкор чораларнинг барчаси ўзимиз ва яқинларимизнинг соғлигимиз хавфсизлиги учун эканлигини хеч биримиз унутмаслигимиз лозим. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати