Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Саховат ва кўмак”: кўнгилларни обод этишга ҳаракат қилинмоқда

×

 2020-05-01 17:44:30    71

PDF yuklash
Chop etish


Юртбошимиз томонидан илгари сурилган хаётий ташаббус саховатпеша юртдошларимиз, сахий тумандошларимизинг қалбида яна бир бор эзгулик ва мурувват туйғуларини уйғотди.

Улар томонидан кўрсатилаётган хайрия ёрдамлари тегишли тартибда мувофиқлаштирилиб, тумандаги хайрия ва саховат маркази орқали ижтимоий кўмакка эҳтиёжманд аҳоли қатламига кунма-кун, беғараз етказиб берилмоқда.

Кеча, 30 апрель куни марказ орқали 4 та сектор ҳудудларида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 73 та оилаларга;

бугун, 1 май куни эса шу каби оилалардан 48 тасига бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Хайрли ишларнинг кўламини кенгайтиришни асосий мақсадига айлантирган "Саховат ва кўмак" умумхалқ харакати халқимизда қадимдан қадрланиб келган олийжаноб фазилатларни, азалий анъаналарни янада ёрқин намоён этмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати