Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида коронавирус пандемияси даврида 620 нафар ишсиз аҳоли жамоат ишларига жалб этилди

×

 2020-04-29 18:50:15    65

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан биргаликда пандемия сабабли вақтинча ишсиз қолган фуқароларнинг бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Хусусан, туманда СОVID-19 пандемияси сабаб ишсиз қолган, хорижга ишлаш мақсадида кетолмаган фуқаролар ҳамда карантин туфайли иш фаолияти тўхтатилганлиги натижасида вақтинчалик ишсиз қолган фуқаролар Жамоат ишларига жалб этилмоқда.

Пандемия оқибатларини юмшатиш, ишсизликнинг олдини олиш мақсадида, карантин бошиданоқ аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази орқали зудлик билан тумандаги корхона ва ташкилотлардан жамоат ишларига бўлган талаб юзасидан буюртмалар қабул қилиниб борилди.

Ана шундай корхона ва ташкилотларнинг буюртмасига асосан туман бўйича 620 нафар ишсиз фуқаро вақтинчалик ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди.

Ободонлаштириш бошқармаси буюртмасига асосан 150 нафар, маҳалла фуқаролар йиғинлари буюртмаларига асосан эса 181 нафар фуқаролар ҳудудлардаги ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари билан банд бўлса, “Яйпан агро пилла” МЧЖ буюртмасига асосан жалб этилган 24 нафар фуқаро пиллачиликда ипак қуртини жонлантиришга яқиндан кўмаклашмоқда. 

Туманда ташкил этилган вақтинчалик карантин постларида 22 нафар ёшлар дезинфекция ишлари билан банд, 28 нафар ишсиз фуқоралар эса айнан шу постларда хизмат олиб бораётган Ички ишлар ходимларига ёрдамчи-посбон сифатида бириктирилиб, пандемияга қарши курашишда ўз хиссаларини қўшмоқдалар.

Шунингдек қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва хизмат кўрсатиш соҳалари, тумандаги хайрия маркази, “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ харакати каби лойиҳалар ва бошқа жамоат ишларида 215 нафар фуқаролар иштирок этмоқда.

Эътиборлиси,  бу жамоат ишларида иштирок этаётган фуқароларнинг аксарияти ёшларни ташкил этади, хусусан харбий хизматни ўтаб келиб, ишлаш истагини билдирган ёшларнинг ҳам бугун бандлиги таъминланган.

Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази берган маълумотга кўра, бугунги кунга қадар турли ишларга жалб этилган фуқароларга аванс тариқасида 63 миллион сўм иш ҳақи тўланган.

 Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати