Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

"Ишонч" кредит-савдо маркази Яйпан филиали ҳам савобли, ҳам профилактик тадбирни амалга оширди

×

 2020-03-23 13:16:58    287

PDF yuklash
Chop etish


Яйпан шаҳрида жойлашган "Ишонч" кредит-савдо маркази ҳам хайрли ишга қўл урди.

Бугун, 23 март куни савдо маркази томонидан “Ҳар қандай синовни “Ишонч” билан енгамиз” шиори остида хайрия акцияси ўтказилди.

Акция доирасида коронавирус касаллигидан ҳимоя қилиш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида туман аҳолисига бепул тиббиёт ниқоблари ҳамда гигиеник воситалар тарқатилди.

- Эл бошига синов тушган бир пайтда ҳамюртларимизни бу балодан асраш учун ўз ҳиссамизни қўшаётганимиздан мамнунмиз, - дейди савдо маркази бўлим бошлиғи Зокиржон Махмудов.

Эзгу амалдан руҳланган ва қувонган фуқаролар, савдо маркази ходимларига ўз миннатдорчилигини билдириб, юртимиз тинчлиги, халқимиз соғлиги осойишталигини сўраб дуо қилишди.

Дарҳақиқат, бу вазиятда кўпчилик тадбиркорлар, саҳоватпеша инсонлар ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиш, аҳолида ишончни барқарорлаштириш борасида қатор хайрли ишлар қилишаётганлиги таҳсинга сазовордир.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати