Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Аёллар бандлиги оилалар ва жамият фаровонлиги демакдир (видео)
2023-03-27 20:43:14 150
Нигорахон Назарова Ўзбекистон тумани “Элчи” маҳалласида истиқомат қилади. Тикувчилик фаолиятини ривожлантиришни истаган аёлни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2 йил аввал “Аёллар дафтари”нинг 2-босқичи доирасида 15 миллион сўм имтиёзли банк кредити ажратилади.
Бугун у 10 нафар маҳалладош хотин-қизларни банд қилган. Устоз-шогирд анъаналари асосида маҳалланинг ёш қизларига ҳам ушбу ҳунарнинг сир-асрорларини ўргатиб келмоқда. Моҳир тикувчининг хонадонида тайёрланаётган тикув-трикотаж маҳсулотлари ички бозорда ўз сифати билан харидоргир.
Жорий йил бошида эса маҳалладаги ҳоким ёрдамчисининг тавсия ва амалий ёрдами билан “Ҳар бир оила тадбиркор” давлат дастури асосида яна 66 млн сўмлик имтиёзли банк кредити ажратилиб, хонадонга қўшимча 8 та тикув машинаси ва 1 та кескич ускунаси ўрнатилди. Тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтириш, ишчи ўринларини 40 нафарга етказиш тикувчи аёлнинг навбатдаги эзгу режаларидан.