Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 69 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

"Гербимиз - фахримиз"

×

 2022-07-02 16:15:23    140

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинганлигининг 30 йиллиги Ўзбекистон туманида кенг нишонланмоқда. Жойларда “Гербимиз - фахримиз” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар, учрашувлар, ёшлар ўртасида ижодий танловлар ташкил этилмоқда.

Ана шундай маънавий-маърифий тадбирлардан бири 23-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокимлиги, маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлимлари, давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда ёшлар вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг нафақат давлат рамзи, балки миллат ифтихори сифатидаги юксак аҳамияти алоҳида эътироф этилди.

Ёшлар томонидан тайёрланган байрам дастури намойиш этилди. Ватанпарварлик, давлат рамзлари тўғрисидаги шеърлар, куй-қўшиқ ва рақслар тадбирга ўзгача шукуҳ бахш этди. 

Танловларда ўрин олган ва тадбирда фаол иштирок этган ўқувчилар китоблар жамланмалари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги