Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ҳар бир мурожаат эътиборда
2021-07-31 19:35:44 149
Ўзбекистон тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари ҳар куни сектор ҳудудидаги ҳар бир маҳалланинг ўзида сайёр қабуллар ташкил этиб, аҳолининг муаммоларини ўрганмоқда ва уларни имкон қадар бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Туман раҳбарининг навбатдаги, кечаги қабули "Даҳанақақир" маҳалласида бўлиб ўтди.
Ушбу сайёр қабулда ҳам 17 нафар фуқаронинг турли масалалардаги мурожаатлари тингланиб, улардан 4 таси жойида ижобий ҳал этилди.
Ечими учун вақт ва маблағ зарур бўлган муаммолар эса тегишли масъулларга бириктирилиб, аниқ вазифа ва муддат белгиланди ва ижроси назоратга олинди.
Сайёр қабул якунида унда кўтарилган баъзи масалалар юзасидан туман ҳокими жойларга чиқиб ўрганишлар ўтказди. Ўрганиш жараёнларида барча масалаларни ҳал этиш чоралари кўрилди.
Шунингдек, ушбу ҳудудда яшовчи, шу кунгача Президент номига мурожаатлар йўллаган фуқароларнинг масалаларини кўриб чиқиб, ҳал этиш юзасидан ишчи гуруҳ ҳам ўз фаолиятини давом эттирадиган бўлди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати