Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ҳокимга қилинган мурожаат асосида маҳалладаги эски симёғочлар янги таянч устунларига алиштирилди
2021-03-01 23:49:00 166
Ўзбекистон тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Шерзоджон Юлдашевнинг жойларда аҳоли билан учрашув ва сайёр қабулларида турли масалаларда мурожаатлар келиб тушмоқда.
Ана шундай учрашувлардан бирида Ислом маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ихтиёржон Алиев “Чилонзор” кўчасида истиқомат қилувчи фуқаролар кўпдан буён сим ёғочлар эскириб, яроқсиз ҳолатга келиб қолганидан хавотирдалигини билдирди. Айнан зарур бўлган 10 та симёғочларни янгилашда туман ҳокимидан амалий ёрдам сўради.
Сектор раҳбарининг ташаббуси билан бугун мазкур мурожаат тўлиқ қаноатлантирилиб, кўчага 10 та янги темир-бетон таянч устунларини олиб келинди ва туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан уларни “экиш” ишлари бошланди.
Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев мазкур ҳудудда бўлиб, белгиланган вазифаларнинг бориши билан танишди. Маҳалла аҳли билан суҳбатлашди. Фуқаролар ўз мурожаатларининг самарали ва ижобий ҳал этилганидан мамнунликларини билдиришди.
- Хақиқатдан, маҳалламиздаги айнан шу кўчамизда эскирган симёғочлар аҳолига ноқулайликлар туғдирарди. Бугунги хайрли иш натижасида, эндиликда 134 та хонадоннинг электр таъминотида сифат яхшиланади, албатта - дейди маҳалла раиси Акмалжон Нишонов.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати