Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ҳокимга қилинган мурожаат асосида маҳалладаги эски симёғочлар янги таянч устунларига алиштирилди

×

 2021-03-01 23:49:00    65

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Шерзоджон Юлдашевнинг жойларда аҳоли билан учрашув ва сайёр қабулларида турли масалаларда мурожаатлар келиб тушмоқда. 

Ана шундай учрашувлардан бирида Ислом маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ихтиёржон Алиев “Чилонзор” кўчасида истиқомат қилувчи фуқаролар кўпдан буён сим ёғочлар эскириб, яроқсиз ҳолатга келиб қолганидан хавотирдалигини билдирди. Айнан зарур бўлган 10 та симёғочларни янгилашда туман ҳокимидан амалий ёрдам сўради.

Сектор раҳбарининг ташаббуси билан бугун мазкур мурожаат тўлиқ қаноатлантирилиб, кўчага 10 та янги темир-бетон таянч устунларини олиб келинди ва туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан уларни “экиш” ишлари бошланди.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев мазкур ҳудудда бўлиб, белгиланган вазифаларнинг бориши билан танишди. Маҳалла аҳли билан суҳбатлашди. Фуқаролар ўз мурожаатларининг самарали ва ижобий ҳал этилганидан мамнунликларини билдиришди.

- Хақиқатдан, маҳалламиздаги айнан шу кўчамизда эскирган симёғочлар аҳолига ноқулайликлар туғдирарди. Бугунги хайрли иш натижасида, эндиликда 134 та хонадоннинг электр таъминотида сифат яхшиланади, албатта - дейди маҳалла раиси Акмалжон Нишонов. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати