Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон тумани ҳокими Қайқуободда сайёр қабул ўтказди
2020-12-16 16:32:20 149
Ўзбекистон тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Қ.Джураев “Қайқуобод” маҳалласи фуқаролари учун сайёр қабул ўтказди.
Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида ўтказилган сайёр қабулда маҳалланинг 30 дан ортиқ фуқаролари иштирок этди.
Сайёр қабулда шунингдек, тумандаги ташкилот ва муассасалар мутасаддилари қатнашдилар.
Маҳалла аҳли вакиллари билан ўтказилган юзма-юз мулоқотда маҳаллада капитал таъмирланаётган мактабгача таълим ташкилоти, электр таянч устунларини алиштириш, ичимлик суви таъминоти, ички йўлларни таъмирлаш, кредит, бандликни таъминлаш ва бошқа масалаларга оид 11 та мурожаат келиб тушди. Шундан 5 таси жойида ижобий ҳал этилди. 2 та мурожаатлар бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилиб, қолган 4 таси белгиланган муддатларда ўрганиб, чора кўриш учун тегишли ташкилот ва масъулларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати