Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Пандемия шароитида мактаблар фаолиятини ташкил этишда ҳокимликнинг навбатдаги кўмаги
2020-09-14 23:21:25 163
Пандемия шароитида таълим жараёнини ташкил этиш ўтган йилларга нисбатан алоҳида масъулият ва талабчанликни тақозо этмоқда.
Табиийки, бугунги вазиятда ҳар бир таълим муассасасини карантин қоидалари ва талабларига қатъий амал қилган ҳолда ўқув жараёнларига тайёрлаш, дарс ва машғулотларни белгиланган тартибда ташкил этиш, муҳими баркамол авлод ва устоз мураббийларнинг соғлигини муҳофаза қилиш масаласида, нафақат таълим тизимидаги муассасалар, балки кўплаб бошқа ташкилот ва бошқарув органлари ҳам улкан масъулият билан ёндошиб, зарурий тадбирларни амалга оширмоқда.
Хусусан, аввал хабар берганимиздек, бу борада Ўзбекистон туманидаги таълим муассасаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш туман ҳокимлигининг доимий диққат-эътибор марказида.
Бугун ҳам, туман ҳокимлиги томонидан мактабларга навбатдаги кўмак - 1000 кг хлор (гипохлорит кальций кукуни) етказиб берилди.
Шунингдек, туман СЭОМ мутахассислари томонидан мазкур воситани ишлатиш қўлланмаси мавжуд 67 та мактабларнинг ҳар бири учун тақдим этилди.
Аввалроқ, ҳокимлик томонидан тегишли фармойиш асосида туман маҳаллий бюджетидан халқ таълими бўлими тасарруфидаги таълим муассасаларига 1000 литр антисептик воситалари етказиб берилганлиги ҳақида хам хабар берган эдик.
Яна бир бор таъкидлаб ўтиш жоизки, мазкур тадбирларнинг барчаси, пандемия шароитида таълим муассасалари фаолиятини ташкил этишда санитария чораларини амалга ошириш ҳамда бу орқали азиз фарзандларимиз ва устоз-мураббийларнинг саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган.
Маълумот ўрнида эслатиб этамиз, бугунги кунда туманда 67 та умумтаълим мактаблари ва 59 та давлат мактабгача таълим муассасалари мавжуд.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати