Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туман ҳокимлиги томонидан мактаблар учун 1000 литр антисептик воситалари етказиб берилди

×

 2020-09-12 21:33:49    86

PDF yuklash
Chop etish


Айни кунларда бутун мамлакатимизда бўлгани каби, Ўзбекистон туманидаги таълим муассасаларида ҳам 14 сентябрдан бошланажак янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Таълим муассасаларини дезинфекция ва антисептик воситалари билан таъминлаш, ушбу жараёнларни тўлиқ назоратга олиш масаласи эса туман ҳокимлигининг айни кунлардаги кун тартибидан муҳим ўрин эгаллаган.

Шу мақсадда, ҳокимлик ташаббуси билан туманимиздаги таълим муассасаларини дезинфекция воситалари билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.


Хусусан, бугун туман маҳаллий бюджетидан халқ таълими бўлими тасарруфидаги таълим муассасаларига 1000 литр антисептик воситалари етказиб берилди.

Пандемия шароитида мактаб ва мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкиллаштириш учун бу каби ёрдам кўрсатиш тадбирлари туман ҳокимлиги томонидан давом эттирилади.

Мазкур тадбирларнинг барчаси, пандемия шароитида таълим муассасалари фаолиятини ташкил этишда санитария чораларини амалга ошириш ҳамда бу орқали азиз фарзандларимиз ва устоз-мураббийларнинг саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган.

Маълумот ўрнида эслатиб этамиз, бугунги кунда туманда 67 та умумтаълим мактаблари ва 59 та давлат мактабгача таълим муассасалари мавжуд.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати