Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Биз хали кўп чемпион бўламиз!

×

 2020-02-19 17:15:35    69

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берганимиздек, 8-9-феврал кунлари Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида CASPIAN CUP 2020 халқаро ментал арифметика олимпиадаси бўлиб ўтди.

Мазкур халқаро мусобақада Озарбайжон, Ўзбекистон, Буюк Британия, Швейцария, Россия ва Украина давлатларидан 200 нафардан ортиқ қатнашчилар иштирок этди.

Халқаро олимпиада Ўзбекистон туманидаги AlfaPro ўқув марказидан 8 нафар ўқувчи ҳам иштирок этиб, уларнинг барчаси совринли ўринларни эгаллашди.

Мазкур ўқувчилардан 4 нафари туманимиз ёшлари ҳисобланади.

Иқтидорли ўқувчиларимиз Боку шаҳридан қайтгандан сўнг, кеча 18 февраль куни туман ҳокими Қахрамонжон Джураев улар билан учрашиб, самимий мулоқот қилди.

- Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг юртимиздаги сиз каби барча ёшларга оталарча эътибор қаратаётгани, ёшларга оид давлат сиёсатининг жойлардаги ижроси маҳсули деб биламан бу ютуқларингни. Сизни юксак таълим-тарбия эгаси, намунали хулқ ва қобилият соҳиби бўлиб вояга етаётганингиз барча тумандошларимиз қатори мени ҳам бениҳоят мамнун этмоқда. Сизларни, устозларингизни ҳамда ота-оналарингизни навбатдаги ғалабангиз билан ҳам чин қалбимдан табриклайман, - дейди туман ҳокими Қахрамонжон Джураев. – Бундай ютуқларингиз янада кўп бўлсин, билим олишдан, изланишдан хеч қачон тўхтаб қолманглар. Муносиб таълим-тарбия олиб, мана шундай ютуқларга эришиб нафақат туманимиз, балки вилоятимиз ва мамлакатимиз шаънини янада юксакларга кўтаришларингни туман ҳокимлиги доимо қўллаб-қувватлайди ва бу борада ҳар қандай ёрдамга доимо тайёр.

Ёш иқтидор эгаларига ва уларнинг устози, ўқув маркази раҳбари Исроилжон Тиллабоевга туман ҳокимлигининг ташаккурномалари, китоблар жамланмалари ва эсдалик совғалари топширилди.

Ўз навбатида, ёш билимдонлар ҳам самимий қабул, дўстона мулоқот ва кўрсатилган эътибордан мамнунлигини билдиришди.

Ўқувчилар келгусидаги режалари ҳақида сўзлаб бериб, хали кўп бора чемпион бўлишларини таъкидлашди.        

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати