Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ватанни севиш қонимда бор!” танлови ғолиблари тақдирланди

×

 2024-03-29 08:20:14    353

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ҳамда Vodiy1.uz сайти ҳамкорликда тумандаги таълим масканлари ўқувчи ва тарбияланувчилари ўртасида “Ватанни севиш қонимда бор!” видеороликлар танловини эълон қилганди.

Танловда 49-мактаб 1-ўринни, 35-мактаб 2-ўринни, 11-давлат мактабгача таълим ташкилоти 3-ўринни ва 2- давлат мактабгача таълим ташкилоти 4-ўринни қўлга киритганди.

Туманда ўтказилган “Ўрик гуллаганда” ёшлар ижодиёт фестивали давомида кенг жамоатчилик иштирокида танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва Vodiy1.uz таҳририяти бош муҳаррири Элмурод Эрматов танловнинг ғолиб ҳамда совриндорларига туман ҳокимлиги томонидан таъсис этилган тегишли даражадаги диплом ҳамда қимматбаҳо совғаларни топширдилар.