Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 19 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Расмий муносабат

×

 2024-03-02 15:08:59    542

PDF юклаш
Чоп этиш


Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон тумани Кичик Тагоб маҳалласи Ибрат кўчасида яшовчи Гулнорахон Азизованинг мурожаати эълон қилинди.

Фуқаро ўз мурожаатида талаба қизининг олий таълим муассасасидаги ўқиши учун контракт тўловини тўлаб берилишида сансалорлик қилинаётганлиги ҳамда ўзига нисбатан ижтимоий кўмак кўрсатилиш ҳолатидан норозилигини баён этади. 

Мазкур мурожаат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади. 

Фуқаро Гулнорахон Азизова юқорида қайд этилган манзилда бир нафар вояга етмаган қиз фарзанди билан бирга яшайди.

Ўтган давр мобайнида Г.Азизовани ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида қуйидаги манзилли ёрдамлар кўрсатилган. 

Хусусан, 2022 йилда “Аёллар дафтари”нинг 3-босқичи рўйхатига киритилиб, 3-тоифа “Боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар” доирасида унга “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1 млн 200 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам берилган.

Г.Азизованинг фарзанди О.Азизова 2023 йилда “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилиб, ҳайдовчилик гувоҳномаси олиши учун 1 млн 200 минг сўм миқдорида маблағ ажратилган.

Ўтган 2023 йилда Г.Азизованинг мурожаатига асосан фарзанди О.Азизовани олий ўқув юртидаги тўлов-контрактини қоплашда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида “Саховат ва кўмак” жамғармасидан 2 млн сўм маблағ ажратилган.

Шунингдек, айни 2023 йилда Г.Азизованинг ўз синглисига тикув машинаси ва электропеч ажратилишида ёрдам сўраб билдирган мурожаатига асосан шу йили синглиси С.Азизовага субсидия асосида замонавий тикув машинаси (Baoyu GT-180 русумидаги) ва электропеч бепул тақдим этилган. 

Бугунги кунда фуқаро Г.Азизова жорий йилги “Аёллар дафтари” тизимининг 5-босқичи 3-тоифаси бўлган “Боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар” тоифасига ҳам киритилган. Тизим доирасида унга белгиланган манзилли ёрдам кўрсатиш кўзда тутилган.

Шунингдек, жорий йилда ҳам қизининг олий таълим муассасасидаги ўқиши учун контракт тўловини белгиланган миқдорини тўлаб берилишини сўраб қилаётган мурожаатига асосан мутасаддилар томонидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, фарзандини “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритиш ҳамда амалдаги тартибда мурожаатини ҳал этиш чоралари белгиланган.