Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 30 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани мактабларида ҳам “Сўнгги қўнғироқ” жаранглади

×

 2023-05-25 22:18:52    76

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги умумтаълим мактабларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари “Илмни қадрланг, илмга интилинг!” шиори остида юксак савияда ташкил этилди.

Жорий йилда тумандаги 70 та умумий ўрта таълим мактаблари ва 1 та ихтисослаштирилган мактаб-интернатда жами 2 минг 553 нафар 11-синф ўқувчилари ўқув йилини якунига етказмоқдалар.

Таълим муассасаларида ўтказилган тантанали тадбирларда секторлар раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот, идора ва муассасалар раҳбарлари иштирок этди.

Яйпандаги 24-умумтаълим мактабида ташкил этилган тантанали тадбирда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев Президентимизнинг умумий ўрта таълим мактабларининг битирувчи ёшларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Ўқувчиларни ўқув йилини муваффақиятли якунлаётгани билан табриклаб, мустақил ҳаётга илк қадам ташлаётган битирувчи ўғил-қизларга омад тилади.  

Тумандаги барча мактабларда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари катта тантана қилинди.