Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Рағбат ва эътибор-фаоллик омили: ОВХ механизаторлари муносиб рағбатлантирилди May 15, 2023

×

 2023-05-15 20:37:13    73

PDF yuklash
Chop etish


Баҳорнинг айни иссиқ об-ҳаволи кунлари ҳам ғўза парваришида энг долзарб пайтлардан ҳисобланади. Эртанги мўл ҳосил шу даврдаги ҳаракатга ҳам боғлиқ. Бу жараёнда эса механизаторларнинг меҳнати беқиёс.

Қайд этилишича, туманда турли русумдаги 40 та “ОВХ” техникалари механизаторлари ғўзани баргидан ўз муддатида ва сифатли озиқлантириш ҳамда зараркунанда ҳашоратларга қарши курашишда жавлон уриб меҳнат қилишмоқда. 

Туман ҳокимлиги ҳамда "Булут текстил" пахта-тўқимачилик кластери ташаббуси билан бугун ана шу техника жиловдорларининг машаққатли хизматлари муносиб эътироф этилди. 

Пахта-тўқимачилик кластери пахта қабул қилиш масканида механизаторлар учун дастурхон ёзилиб, ош дамланди. Уларнинг ҳалол меҳнатларига барака тиланиб, миннатдорчилик билдирилди. Шу куни ҳар бир механизаторга бир миллион сўмдан рағбатлантириш пуллари ҳам топширилди.