Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 53 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Маҳаллаларда ифторликлар давом этмоқда

×

 2023-04-01 09:23:29    74

PDF yuklash
Chop etish


Муборак Рамазон ойи – эзгулик, хайру саховат ва меҳр-оқибат ойи. Бу ойда халқимизнинг асрлар оша сайқаллашиб келаётган меҳр-оқибат, саховат ва инсонпарварлик каби хислатлари яққол намоён бўлади.

Ўзбекистон туманидаги маҳаллаларда ифторлик дастурхонлари ташкил этилмоқда. Эҳсон тадбирларида Рамазон ойининг фазилатлари, юртимизда бугунги кунда олиб борилаётган инсон қадрини улуғлашга қаратилган ислоҳотлар ҳақида мулоқотлар қилинмоқда. 

Бугун 1-сектор ҳудудидаги Даҳанақақир маҳалласида ҳам ифторлик тадбири бўлиб ўтди.

Эҳсон тадбирига маҳалла аҳли, кекса нуронийлар, “дафтар”ларга киритилган ва эҳтиёжманд оила вакиллари таклиф этилди.

Албатта, фазилатли ойда амалга оширилаётган бу каби эзгу амаллар жамиятимизда тинчлик, дўстлик, меҳр-оқибат ва бағрикенглик муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.