Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Муқаддасдир Ватан байроғи

×

 2022-11-18 15:38:14    59

PDF yuklash
Chop etish


Бугун юртимизда, шу жумладан Ўзбекистон туманида 18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлигининг 31 йиллиги кенг нишонланмоқда. Маҳаллалар, ташкилот ва муассасалар, таълим даргоҳларида ушбу тарихий сана муносабати билан "Муқаддасдир Ватан байроғи” шиори остида ватанпарварлик руҳидаги маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган тантанали тадбирда туман ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ва жамоат ташкилотлари, ёшлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар барчани давлатимиз байроғи қабул қилинган кун билан табриклаб, мустақил Ватанимиз байроғи барчамизни юксак марралар сари илҳомлантириш билан бирга қадим давлатчилигимизнинг миллий ва маънавий анъаналари, халқимизнинг бағрикенглиги, тинчликсеварлигини ўзида мужассам этган улуғ давлат рамзи ҳисобланишини таъкидлаб ўтишди.

Байрам тадбири бадиий жамоалар ва ёш ижодкорларнинг концерт дастури билан давом этди. Ёшлар вакиллари томонидан саҳна кўринишлари намойиш этилиб, Ватанни мадҳ этувчи шеърлар айтилди.

Давлатимиз байроғи қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан бу каби маданий-маърифий тадбирлар тумандаги таълим муассасалари ва ташкилотларда ўтказилмоқда.