Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 53 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Расмий муносабат

×

 2022-11-17 20:53:56    56

PDF yuklash
Chop etish


Бугун ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон туманида хазон уюмлари ва енгил чиқиндиларни курак анжомисиз махсус машинага юклаётган ходимнинг бир муддатлик иш жараёни акс этган видеоматериал эълон қилинди.

Ушбу ҳолат юзасидан “Қўқон махсустранс сервис” МЧЖ ҳамда туман Ободонлаштириш бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади. 

Ўзбекистон туманида фаолият олиб борувчи “Қўқон махсустранс сервис” МЧЖ ва туман Ободонлаштириш бошқармасида ҳам ҳудудлардаги чиқиндиларни олиш, ташиш, масканларни ободонлаштириш бўйича ишчи-ходимлар барча зарурий махсус иш анжомлари билан таъминланган.

Видеоматериалда тасвирланган ҳолат бўйича ҳам махсус машинада курак анжоми бўлиб, ходим маълум муддат ўзига қулай усулда ишлаган. Яъни қўлқоп кийган ҳолатда хазон уюмлари ва енгил чиқиндиларнинг маълум қисмини машинага қўли билан юклаган. Айни жараённи тасвирга олиб ижтимоий тармоқларга тарқатган фуқаронинг эса “бир машина чиқиндини қўли билан юклади” деган иддаоси ҳақиқатга тўғри келмайди.