Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Зинаша маҳалласининг яна бир кўчасига ҳомийлик маблағлари ва ҳашар йўли билан ичимлик суви тармоғи тортилмоқда

×

 2022-11-16 09:37:21    76

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани Зинаша маҳалласининг Гулзор кўчаси бўйлаб ҳомийлик маблағлари ва ҳашар йўли билан 700 метр масофада ичимлик суви тармоғи янгидан тортилмоқда. 

Қайд этилишича, диаметри Д-76 мм.лик ичимлик сув тармоғини ётқизиш, траншея қазиш ва кўмиш, қурилиш-монтаж ишларини бажаришда “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ Ўзбекистон тумани филиали ўзининг махсус техника ва мутахассислари билан яқиндан кўмакчи бўлишмоқда. 

Шу йилнинг баҳор фаслида айни маҳалланинг Навбаҳор ва Гилосзор кўчаларида яшовчи аҳоли хонадонларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида, туман ҳокимлиги ташаббуси билан 1,9 км масофада тармоқ тортилган эди.