Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон касаба уюшмалари куни байрами муносабати билан умумтаълим мактабларида “Ёш китобхон” танлови ўтказилмоқда

×

 2022-11-03 18:12:38    87

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ижроия қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан имзоланган қўшма қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон туманидаги мавжуд 70 та умумтаълим мактабларида “Ёш китобхон” танлови ўтказилмоқда.

9-, 10- ва 11-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган китобхонлик танловида иштирокчилар тест ва савол-жавоблар асосида ўз билимларини синовдан ўтказишмоқда. Ўқувчиларни танловга пухта тайёргарлик кўришлари учун фойдаланиладиган адабиётлар рўйхати олдиндан берилди. Шунингдек, туман ахборот кутубхона маркази томонидан мактаб кутубхонасига қўшимча кўчма кутубхоналар ҳам ташкил этилди.

– Китоб – ақл чироғи, тафаккур қаноти эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Шуниси аниққи, китобнинг ўрнини замонавий қурилма ва воситалар боса олмайди. Шу мақсадда, байрам арафасида ўқувчилар ўртасида китобхонликни янада тарғиб этиш, китобхонлик маданиятини ошириш учун мазкур танловни ташкил этдик. Унда кўплаб юқори синф ўқувчилари фаол қатнашаётгани барчамизни мамнун этмоқда, – дейди Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси Кенгаши раиси Зулфияхон Усмонова.

Қайд этилишича, танловда ғолибликни қўлга киритган ва фаол иштирок этган ўқувчи ёшлар ҳамда уларнинг устозлари 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан туманда ўтказиладиган байрам тадбирлари давомида муносиб тақдирланадилар.