Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Яйпандаги 3 қаватли болалар поликлиникаси биносини мукаммал таъмирлаш ишлари жадал суръатларда давом этмоқда

×

 2022-09-30 10:51:01    58

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон тумани марказидаги кўп тармоқли марказий поликлиникага қарашли болалар бўлими биноси мукаммал таъмирланмоқда. 

Мазкур кенг кўламдаги таъмирлаш-қурилиш ишлари давлатимиз раҳбарининг жорий йил 12-13 май кунлари вилоятимизга ташрифи давомида кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлисда берилган топшириқлар ижроси юзасидан амалга оширилмоқда.

“Ишонч қурилиш дизайн таъмир” МЧЖ усталари томонидан амалга оширилаётган таъмирлаш ишларига республика бюджетидан 2 миллиард 930 миллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилган. 

Айни кунларда пудратчи ташкилотнинг 40 дан зиёд қурувчилари бу ерга ташриф буюрувчилар учун қатор қулайликларни яратиб, муассасани кўркам қиёфага келтириш борасида меҳнат қилишмоқда.

Тиббиёт масканидаги мукаммал таъмирлаш ишлари октябр ойининг сўнгги кунларига қадар якунланиб, туман аҳли ихтиёрига фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.