Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Шўрсувда сектор раҳбарларининг сайёр қабули ўтказилди: ҳар бир мурожаатлар ечимига алоҳида эътибор қаратилмоқда

×

 2022-08-12 20:39:47    81

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Шўрсув маҳалласидаги “Маданият ва маърифат саройи”да туман сектор раҳбарларининг навбатдаги фуқаролар сайёр қабули ўтказилди. Қабулга туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот ва муассасалар масъул раҳбарлари ҳам жалб этилди. 

Қабул давомида нафақат шўрсувликлар, балки туманнинг кўплаб бошқа ҳудудларидан келган 40 нафарга яқин фуқаролар мурожаатлари масъуллар иштирокида кўриб чиқилди. Бандлик, моддий ёрдам, уй-жой, кадастр, субсидия, тадбиркорликни ривожлантириш учун кредит олиш, ҳудудларни ободонлаштириш, тиббий хизмат каби йўналишларда кўплаб масалалар эшитилиб, мурожаатларга қабул чоғида аниқ ечимлар белгиланди.

Қабул жараёнида айрим фуқароларнинг мурожаатлари масъул идораларга қўшимча ўрганиш учун йўналтирилди. Қонуний жиҳатдан ечим топиш имкони бўлмаган мурожаатлар бўйича ҳам фуқароларга тегишли тартибда тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, бир неча кун давомида 2000 га яқин аҳоли истиқомат қиладиган айни Шўрсув маҳалласида мавжуд муаммолар “хонадонбай” ўрганилиб, ҳар бир мурожаатлар ечимига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Маҳалладаги кам таъминланган, эҳтиёжманд аҳоли вакилларининг йигирмадан зиёдига “Саховат ва кўмак” жамғармасидан бир марталик моддий ёрдам пуллари ажратилди. 

Маҳаллада кенг кўламдаги ободонлаштириш-таъмирлаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, аҳолининг таклиф ва муаммоларини ҳал этишга қаратилган тадбирлар ҳам қизғин давом этмоқда. Мазкур тадбирларда туман ҳокимлиги ҳамда сектор ишчи гуруҳлари, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, ободонлаштириш, коммунал ташкилотлари, тумандаги кўплаб мутасадди муассасалар ва фидоий инсонлар иштирок этмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги