Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ҳеч бир битирувчи эътибордан четдан қолмайди

×

 2022-06-27 21:04:04    61

PDF yuklash
Chop etish


Бугун мактаб битирувчиларини олий таълимга қамраб олиш ёки касб-ҳунарга йўналтириш борасидаги якуний хулосаларни амалга тадбиқ этиш долзарб масалалардан. Битирувчилар билан ишлаш мутасадди раҳбарларнинг зиммасига ҳам катта масъулият юклайди.

Бу борада давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш ва мономарказлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Шу мақсадда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев соҳага дахлдор мутасаддилар билан биргаликда ҳудудларда битирувчилар билан шахсан учрашиб, уларнинг ўқиш, касб-ҳунар ёки тадбиркорликка қизиқиши, кўникмалари ва хоҳиш-имкониятлари ўрганилиб, келгусидаги муҳим масалалар муҳокама қилиб борилмоқда. 

Туман ҳокимининг битирувчи ёшлар билан навбатдаги учрашуви бугун Қумбосди маҳалласидаги 45-умумтаълим мактабида ташкил этилди.

Учрашувда ҳудуддаги 29, 40, 45 ва 60-мактабларнинг битирувчи ёшлари, устоз-мураббийлар, ота-оналар, касб-ҳунар мактаблари, техникум ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этди. 

Учрашувда кўтарилган масалалар асосан ёшларнинг замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаши учун муносиб шароитлар яратиш, бандлигини таъминлаш, ишбилармонлик қобилиятини ривожлантириш, ташаббусларини рағбатлантириш, интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришга бағишланди. 

Ёшларнинг фикр ва таклифлари тингланиб, уларнинг эртанги кунига катта ишонч ва аниқ мақсадлар билан келажакка қадам ташлашларига тилаклар билдирилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги