Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Оқмачитлик қизлар ҳам “Беш ташаббус олимпиадаси” республика босқичида фахрли 3-ўринни қўлга киритишди

×

 2022-06-27 20:55:54    62

PDF yuklash
Chop etish


Айни кунларда республикамиз бўйлаб “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида оммавий спорт мусобақаларининг якуний финал босқичлари ўтказилмоқда.

Жумладан енгил атлетика бўйича қизлар ўртасидаги “Б” ва “C” лига мусобақаларига Тошкент вилояти мезбонлик қилди.

Чирчиқ шаҳрида кўтаринки руҳда ўтказилган мусобақаларда Ўзбекистон туманининг Оқмачит маҳалласидан иштирок этган қизлар жамоаси фаол иштирок этиб, фахрли 3-ўринни қўлга киритишди.

Қайд этилишича, мусобақада умумий ҳисобда 500 нафардан зиёд иштирокчилар қатнашган.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун бўлажак чемпион қизлар билан учрашиб, уларнинг келгусидаги ўқиш ва спорт мусобақаларида улкан зафарлар тилади.

Оқмачитлик енгил атлетикачи қизларга мусобақанинг диплом, медал, эсдалик совғалари ҳамда улар таҳсил олаётган 50-умумтаълим мактабида Спортни ривожлантириш вазирлиги томонидан универсал спорт майдончаси қуриб бериш тўғрисидаги сертификат топширилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги