Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 32 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туман ҳокимининг битирувчи ёшлар билан навбатдаги учрашуви ҳам очиқ мулоқот ва амалий таклифларга бой ўтди

×

 2022-06-24 13:34:15    75

PDF yuklash
Chop etish


Шу йилнинг 15 июнь куни Президентимиз раислигида аҳолини касб-ҳунарга тайёрлаш ва мономарказлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда мактаб, коллеж ва техникумларни битирган, катта ҳаётга қадам қўйган ёшларнинг бандлигини таъминлаш, ушбу мақсадда шаҳар-туман ҳокимлари ҳудуддаги битирувчилар билан юзма-юз мулоқотлар ўтказиши зарурлиги белгиланди.

Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашевнинг бу борада белгиланган энг муҳим вазифалар ижроси юзасидан битирувчи ёшлар билан навбатдаги учрашуви ҳам эркин, ва самимий руҳдаги очиқ мулоқот, амалий таклифларга бой ўтди.

Маданият бўлими залида ташкилланган учрашувда битирувчиларга ҳар бир йўналиш, хусусан олий таълим муассасаларида таълимни давом эттириш, касб-ҳунар эгаллаш, тадбиркорлик билан шуғулланиш ва корхона-ташкилотларга ишга жойлашиш истагидаги битирувчилар учун яратилган имконият ва шароитлар, эҳтиёжманд оилалар вакилларини қўллаб-қувватлаш чоралари ҳақида яна бир бор батафсил тушунтиришлар бериб ўтилди. 

Шунингдек, учрашувда тумандаги касб-ҳунар мактаблари, техникум ва мономарказ масъуллари ушбу масканлар фаолиятининг мазмун-моҳияти ва уларда ёшлар учун яратилган шароитлар ҳақида маълумотлар тақдим этишди. 

Битирувчи ёшлар вакилларининг орзу-истаклари, ўз олдига қўйган мақсадлари, шу кунгача эришган ютуқлари ҳақидаги фикрлари тенгдошларга ўзгача мотивация берди.

Ёш тадбиркорлар ҳаётий тажрибалар асосида зарурий тавсиялари билан бўлишди. 

Ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар, муаммо ва таклифлар юзасидан туман ҳокимига мурожаат қилиб, саволларига амалий жавоблар олишди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги