Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Юртимиз бўйлаб “Ёшлар куни” олдидан “Янги нафас” югуриш мусобақалари ўтказилади

×

 2022-06-13 20:24:51    59

PDF yuklash
Chop etish


30 июнь – “Ёшлар куни” куни муносабати билан 2022 йил 26 июнь куни мамлакатимизнинг Наманган, Самарқанд, Гулистон, Чирчиқ, Жиззах, Фарғона, Шаҳрисабз, Tошкент шаҳарларида “Янги нафас” оммавий югуриш мусобақалари ўтказилади.

“1 ватанда, 1 вақтда, 1 масофага, 1 мақсадда – бирга югурамиз” шиори остида 3 километр масофага югyриш бўйича ўтказиладиган мусобақада ҳар бир шаҳарда 2 минг нафардан ортиқ иштирокчи қатнашиши кутиляпти. 

– “Янги нафас” югуриш мусобақаси нафақат аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи тамойилларини кенг ёйиш, одамларни бир мақсад атрофида бирлаштириш, жипслаштиришга, балки йилдан йилга оммавийлашиб бораётган саломатлик тадбирларининг даражасини юксалтиришга хизмат қилиши шубҳасиз, – дейди Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси масъул ходими Камолиддин Рўзамуҳаммедов. – Авваллари юртимизда марафон ёки югуриш мусобақалари битта ҳудудда ташкил этилган бўлса, бу сафарги оммавий спорт тадбири бир пайтнинг ўзида 8 та шаҳарда ўтказилади. Барчасида югуришга бир вақтда старт берилиши мусобақанинг нуфузини, унинг қамровини белгилайди. Мамлакатимизда шу соҳага ихтисослашган мутахассисларнинг янгича форматда ишлаш кўникмасини оширади.