Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 51 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Илк қадам”нинг дадил одими: мактабгача таълим ташкилотларининг ҳисобот концерт дастури ўтказилди

×

 2022-06-01 22:37:16    48

PDF yuklash
Chop etish


Мактабгача таълим тизимида таълим-тарбия ишлари маълум мезонларга асосланган. Хусусан, юртимизнинг барча боғчаларда “Илк қадам” давлат дастури асосида таълим-тарбия бериб келинмоқда. Дастурнинг мазмун-моҳияти, мақсад-муддаоси эса жажжи болажонларнинг муносиб таълим-тарбиясида салмоқли ва долзарбдир.

Бугун Ўзбекистон тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилар иштирокида ҳисобот концерти ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев иштирок этди. 

Туман раҳбари тадбирнинг барча қатнашчилари, устоз-мураббийларни байрам билан қизғин қутлади. Бугунги куннинг “жажжи қахрамонлари”ни эса 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан ҳам алоҳида табриклади. Туман раҳбари таълимнинг илк босқичи сифатининг аҳамияти ва самарадорлиги ҳақида сўз юритиб, бу борада туман мактабгача таълим соҳасида эришилаётган ютуқларни алоҳида эътироф этди.

Ҳисобот концертида сентябрдан май ойигача бўлган мавзуларда мактабгача таълим ташкилотлари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар, болажонлар ижросидаги куй-қўшиқ, шеър ва саҳна кўринишлари барчани хушнуд этди. 

Тадбир давомида 2021-2022 ўқув йилида эришилган ютуқлар, педагогларнинг самарали меҳнатлари ва тарбияланувчиларнинг муносиб билим ҳамда кўникмалари намоён бўлди.

Дастур якунида болаларга эсдалик совғалари ҳам тақдим қилинди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги