Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бузуқўрғонликларнинг “Openbudget.uz” аxборот портали орқали кўрсатган ташаббуслари билан эндиликда маҳалладаги салкам 1 километрлик йўл асфальтланади

×

 2021-09-14 23:16:17    73

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани Бузуқўрғон маҳалласида яшовчи фуқаролар ўз маҳаллалари инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича ўзаро бирдамлик билан ташаббус кўрсатишди.  

Гап шундаки, ҳудуд аҳолиси давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–5072-сонли қарорига асосан “Openbudget.uz” аxборот портали орқали маҳалладаги “Нурафшон” кўчасини асфальтлаш юзасидан етарли жамоатчилик фикрини шакллантиришди.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун мазкур маҳаллада бўлиб, ҳудуд фуқароларининг ушбу ташаббусини эътироф этди. 

“Давлатимиз томонидан яратилган бундай имкониятдан унумли фойдалана билган яна бошқа маҳалла, мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларимиз бор. Ушбу ташаббуслар асосида эндиликда айнан шу ҳудудлар ва ижтимоий соҳа объектларимизни ободонлаштириш учун тегишли тартибда “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”дан етарли маблағлар ажратилади”, деди туман ҳокими. 

Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси масъуллари билан биргаликда “Нурафшон” кўчасида бажариладиган ишлар, хусусан ажратиладиган тегишли маблағдан унумли фойдаланиб, имкон қадар йўлнинг кўпроқ қисмини таъмирлаш, аҳолига кўпроқ қулайлик яратиш чоралари кўриб чиқилди. 

Бу борада туман раҳбари томонидан масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати